Юнусобод туманидаги собиқ “Пойтахт” бизнес-центрнинг реконструкция ишлари олиб борилаётган бинодаси содир бўлган ёнғин тўғрисида маълумот 

Бугун, 9-феврал куни соат 11:40 да Тошкент шаҳар Юнусобод тумани Шароф Рашидов кўчасида жойлашган бинода қурилиш материаллари ёнаётгани тўғрисида ФВБга хабар тушган.

Шунга кўра, 4 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 11:43 да воқеа жойига етиб борди ва ёнғин ва соат 11:51 да ўчирилди.   

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. 

Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.