Шаҳрихон туманида содир бўлган ёнғин тўғрисида қўшимча маълумот

Шаҳрихон туманидаги Асака автотураргоҳида ташкил этилган буюм бозори ҳудудида ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида соат  23:30 да ФВБга хабар тушган. Шунга кўра, 20 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 23:32 да ҳодиса жойига етиб бориб, ёнғин 26 январь куни соат 00:30 да ўраб олинган ва соат 01:53 да бартараф этилди.

Ёнғин натижасида тахминан 700-800 кв.м майдон ёниб зарарланган.

Ёнғин оқибатида фуқароларни куйиш тан-жароҳатини олиш ва ҳалок бўлиш ҳолатлари тўғрисида маълумотлар келиб тушмади. 

Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Воқеа жойига вилоят ҳамда туман ФВБ раҳбар ходимлари чиққан.