Шаҳрихон туманида содир бўлган ёнғин тўғрисида бирламчи маълумот 

Жорий йилнинг 25 январь куни соат 23:30 да Андижон вилояти Шаҳрихон туманида жойлашган Асака авторураргоҳида ташкил этилган буюм бозорида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида ФВБга хабар тушган.

Зудлик билан айтилган манзилга 10 та ёнғин-қутқарув экипажи етиб бориб, ёнғинни бартараф этиш ишларини олиб бормоқда. Ҳодиса жойига ФВБ раҳбарияти ва тегишли ташкилотлар ходимлари етиб борган. Вазият назоратга олинган.

Ёнғин натижасида тан жароҳати олган ва вафот этган фуқаролар тўғрисида маълумотлар келиб тушмади. 

Ҳодиса юзасидан қўшимча маълумот тақдим этилади.