Беруний туманида содир бўлган ёнғин тўғрисида маълумот 

Бугун, 24 январь куни соат 20:17 да Қорақалпоғистон Республикаси, Беруний тумани, “Шаббаз” ОФЙ, Тўрткўл шох кўчасида жойлашган электромобиль автосалонида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида ФВБга хабар тушган. 

Шунга кўра, 3 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 20:23 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 20:48 да ўраб олинган ва соат 21:08 да ўчирилган. 

Ёнғин натижасида автосалоннинг 90 кв.м. майдонда том қисми ва бир дона "BYD" русумли автомобиль ёниб зарарланган. 

Ёнғин сабаб ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда. 

Ёнғин оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар тўғрисида маълумот келиб тушмади.