Сергели туманида содир бўлган ёнғин тўғрисида бирламчи маълумот 

Бугун, 28 сентябрь куни соат 02:43 да Тошкент шаҳар Сергели тумани "Қурувчилар" даҳасида жойлашган омборхоналарнинг бирида кучли чақнаш оқибатида ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида ФВБга хабар тушган. 

Шунга кўра, 16 та ёнғин-қутқарув экипажи ва  3 та автонарвон соат 02:48 да ҳодиса рўй берган ҳудудга етиб бориб, ҳозирда  ёнғинни ўчириш ишлари амалга оширилмоқда.

Ёнғин оқибатида фуқароларни тан жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш ҳолатлари бўйича ҳозирча маълумот келиб тушмади.

Ҳодиса юзасидан қўшимча маълумот тақдим этилади.