Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ташкил топганининг 28 йиллиги муносабати билан соҳада меҳнат қилаётган фидойи ходимларни, соҳа  фахрийлари  ва  мутасаддиларини  самимий табриклаймиз.

Йиллар давомида, мамлакатимиз ривожланишининг ҳар бир босқичида, вазирлик олдига қўйилган ўта муҳим вазифаларни ишончли адо этиб – халқимизнинг ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулкини турли офатлардан ҳимоя қилиб, фалокатга учраган фуқароларнинг оғирини енгил қилиб келмоқда.

Шу ўринда, юртимизда бугунги кунда амалга оширилаётган улкан ислоҳотлар жараёнида вазирлик ходимларининг меҳнатлари алоҳида эътирофга сазовордир.

Касб байрамингиз билан яна бир бор қутлаб, Сизга сиҳат-саломатлик, оилавий хотиржамлик, халқ тинчлиги ва юрт равнақи йўлидаги машаққатли ишларда зафарлар тилаймиз.

Ҳурмат билан,
Сенатнинг Мудофаа ва 
хавфсизлик масалалари
қўмитаси раиси                                                                                                                                             К.Бурханов