Чилонзор туманида содир бўлган ёнғин тўғрисида қўшимча маълумот

Аввал хабар берганимиздек, бугун 27 февраль куни Чилонзор тумани, "Бектўпи" МФЙ Дийдор кўчасида жойлашган мебель ишлаб чиқариш цехида ёнғин содир бўлган. 

Ёнғинга соат 00:17 да  ёнғин-қутқарув экипажлари етиб бориб, ёнғин соат 01:29 да ўраб олинган ва соат 05:52 да тўлиқ бартараф этилди.

Ёнғинни бартараф этишга 18 та асосий, 2 та махсус ёнғин-қутқарув экипажи ва 5 та сув ташувчи ёрдамчи автомобиллар жалб этилди.

Ёнғин-қутқарувчиларнинг саъй-ҳаракатлари натижасида 5 нафар ишчи ёнғиндан қутқарилиб, тез тиббий ёрдам ходимларига топширилган.

Ёнғин оқибатида халок бўлганлар йўқ.

Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда. 

Мазкур ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Воқеа жойига ФВВ раҳбарияти, Тошкент шаҳар ФВБ бошлиғи ва ўринбосарлари, ИИБ, Прокуратура, “Ҳудудгазтаъминот” ва ССБ, туман ФВБ раҳбар ва ходимлари чиқишган.