Қибрай туманида содир бўлаётган ёнғин тўғрисида маълумот

Бугун, 30 сентябрь куни соат 20:10 да Тошкент вилояти, Қибрай туманида жойлашган Тошкент Давлат аграр Университети ҳудудидаги бинода ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида ФВБга хабар тушган.

Шунга кўра ёнғин-қутқарув экипажлври соат 20:17да ҳодиса жойига етиб бориб, ёнғин соат 21:36 да қуршаб олинган ва ҳозирда бартараф этилмоқда. Вазият тўлиқ назоратга олинган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар тўғрисида маълумот келиб тушмади.

Ҳодиса юзасидан қўшимча маълумот тақдим этилади.