Shrift o'lchami: A A A
Sayt rangi: A A A A
FVV ogohlantiradi:
20 sentyabr kuni ob-xavo o'zgaruvchan, yog'ingarchilik kutilmaydi. Shamol sharqdan 7-12 m/s (25-43 km/soat) tezlikda esadi. Harorat 31-36 C issiq bo'ladi.

ЁНАЁТГАН АВТОМОБИЛ ҲАЙДОВЧИСИГА ЁРДАМ КЎРСАТИЛДИ

Жорий йилнинг 4 август куни соат 6.00 да Жиззах вилояти Ш.Рашидов тумани “Халқобод” МФЙ ҳудудидан ўтувчи А-376 “Жиззах-Қўқон” автомобиль йўлининг 293 км.да Жиззах йўналишида ҳаракатланиб кетаётган, Самарқанд вилояти Тойлоқ туманида яшовчи фуқаро Р.Х.га тегишли ГАЗ-53 русумли юк автомобилида ёнғин келиб чиққан. Бу ҳақида хабарни шу ердан ўтаётган фуқаро “101” рақамига орқали етказган. Мазкур мурожаат юзасидан Жиззах вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Жиззах шаҳар Ёнғин хавфсизлик бўлимининг ёнғин-қутқарув бўлинмаси зудлик билан воқеа жойига етиб боради. Қутқарувчилар ёнғин жойига етиб борганида, юк автомобилининг мотор ва кузов қисми аланга ичида қолганлиги, агар олов автомобилнинг бортига ўтса, газ баллонларининг портлаш хавфи мавжудлиги аниқланди. Қутқарувчиларнинг тезкор ҳаракатлари натижасида ёнғин қисқа муддатда бартараф этилди. Автомобиль ҳайдовчиси эса куйиш тан жароҳати билан Жиззах шаҳар тез тиббий ёрдам хизмати жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Эслатиб ўтамиз, 5 август куни шифокорлар томонидан жабрланган фуқарога жавоб берилган.

O'xshash yangiliklar

Nima uchun ob-havo har xil bo‘ladi?

Ha, nima uchun? Yerga tushayotgan issiqlik manbai har doim osha-osha, Yerga yetib keladigan quyosh energiyasi miqdori Yer shakli, uning yuzasi va sayyoramizni orab turgan havo qobigining gaz tarkibi o…

Республика ўқув амалий семинари

Жорий йилнинг 13 сентябрь куни Жиззах аккумулятор заводи акциядорлик жамиятида Объектларда фуқаро муҳофазаси тузилмаларини шахсий таркибини тайёрлашнинг долзарб масалалари мавзусида республика ўқув ам…

Yuksak e’tirof!

Albatta xar bir kasbning oziga yarasha mashaqqatlari bor. Lekin, dunyoda shunday kasblar borki, insondan matonat, iroda, tezkorlik va albatta kasbiy mahoratni talab qiladi. Qutqaruvchilik kasbi xam an…

МДҲга аъзо давлатларнинг табиий ва техноген тусдаги фавқулодда вазиятлар бўйича давлатлараро кенгашнинг навбатдаги йиғилиши

Жорий йилнинг 4-5 сентябрь кунлари Санкт-Петербург шаҳрида МДҲга аъзо давлатларнинг табиий ва техноген тусдаги фавқулодда вазиятлар бўйича давлатлараро кенгашининг навбатдаги ХХХII йиғилиши бўлиб ўтди…

Темур тузуклари билимдони

Куч тузилмаларига қарашли ҳарбий қисм ва муассасаларидаги ёш ходимлар ўртасида ўтказилган Темур тузуклари билимдони танловининг республика босқичида Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Ёнғин хавфсизлиг…

Davlat ramzlari
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech