FVV ogohlantiradi:
18 oktyabr kuni ob-havo o'zgaruvchan, yog'ingarchilik kutilmaydi.Shamol sharqdan 7-12 m/s (25-43 km/soat) tezlikda esadi. Harorat 22-27*S iliq bo'ladi.

Эълон! Жиззах вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ишга қабул қилади.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимига ишга кириш истагини билдирган фуқаролар учун Жиззах вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бўш лавозимларга танлов эълон қилади.

Бош иқтисодчи – 1 нафар;
Етакчи ҳисобчи – 1 нафар.
Бош иқтисодчига қўйиладиган асосий талаблар:
- олий маълумотлилик;
- ўз соҳасида камида 2 йиллик иш стажига эга бўлиш;
- ўзбек ва рус тилларини мукаммал билиш;
- компьютер саводхонлиги: MС Word, Excel, Project, 1C, Бухгалтерия ва бошқа бухгалтерия дастурларини билиш.
Етакчи ҳисобчига қўйиладиган асосий талаблар:
- олий маълумотлилик;
- ўз соҳасида камида 2 йил иш стажига эга бўлиш;
- ўзбек ва рус тилларини мукаммал билиш;
- компьютер саводхонлиги: MС Word, Excel, Project, 1C, Бухгалтерия ва бошқа бухгалтерия дастурларини билиш.
Номзодлардан қуйидаги ҳужжатлар қабул қилинади:
- маълумотнома (объективка)
- паспорт ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар.
Меҳнатга ҳақ тўлаш – давлат органи даражасида. Ходимлар қонунчиликда белгиланган тартибда барча имтиёзлар, моддий ва ижтимоий муҳофаза имкониятларига эга бўладилар.
Мурожаат учун манзил: Жиззах шаҳар О.Азимов кўчаси 3-уй.
Мурожаат учун телефон: +998 72 222 29 63.

O'xshash yangiliklar

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech