FVV ogohlantiradi:
7 iyul kuni O'zbekiston hududida ob-havo o'zgaruvchan, yog'ingarchilik kutilmaydi. Shamol sharqdan 7-12 m/s (25-43 km/soat) tezlikda esib, 15-20 m/s (54-72 km/soat)gacha kuchayishi mumkin. Harorat 34-39*S issiq bo'ladi.

Кўп қаватли уйдаги ёнғин оқибатида 30 нафарга яқин фуқаро эвакуация қилинди

Жорий йилнинг 3 июнь куни соат 01.08лар атрофида Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг навбатчилик қисмига Яшнобод туманидаги “Тонг” маҳалласи, Тузел 2-даҳаси 22А-уйда (12 қаватли уйнинг 8- қаватида) ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушди. Воқеа жойига ёнғин ўчириш экипажлари соат 01.15 атрофида етиб бориб, соат 01-43 да ёнғин ўчирилган.

Ёнғин-қутқарувчилар томонидан ёнаётган хонадондан икки нафар,  қўшни хонадондан бир нафар фуқаро қутқарилган, шунингдек, ёнғиннинг бинодаги бошқа хонадонларга ўтиб кетиши ҳамда ундан ажралиб чиқаётган заҳарли тутундан юқори қаватларда яшовчи аҳоли заҳарланишининг олдини олиш мақсадида, уйдан 30 дан ортиқ фуқаро хавфсиз ҳудудга эвакуация қилинди.

Ёнғиндан хонадоннинг 40 кв.метр майдони сақлаб қолинган ҳамда ёнғин кўп қаватли уйнинг бошқа хонадонларига ўтиб кетишининг олди олинган.

Тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар қайд этилмаган. Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдорини аниқлаш ишлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги сизлардан ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилишингизни сўраб қолади.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech