FVV ogohlantiradi:
18 oktyabr kuni ob-havo o'zgaruvchan, yog'ingarchilik kutilmaydi.Shamol sharqdan 7-12 m/s (25-43 km/soat) tezlikda esadi. Harorat 22-27*S iliq bo'ladi.

Ҳарбий хизматчи ва аскарлар билан Ўзбек тили байрами кунига бағишлаб учрашув ўтказилди

ФВВнинг Махсус муҳандислик-қурилиш бошқармасида Ўзбек тили байрамига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Унда бошқарма ҳарбий хизматчилари, аскарлар, ФВВ маслаҳатчиси Б.Валиев, “Муҳофаза+” журнали ва “Вазият” газетаси бирлашган таҳририяти бош муҳаррири, шоир ва журналист Азамат Суюновлар иштирок этдилар.

Бошқарма бошлиғи ўринбосари майор А.Раупов тадбирни очиб, ўз сўзида юртимизда ўзбек тилининг қадр-қимматини ошириш бўйича ислоҳотлар хусусида қисқача фикр билдириб ўтди ва сўзни А.Суюновга берди. А.Суюнов ўз сўзида бугунги кунда ўзбек тилининг қадр-қиммати ва нуфузини оширишда эътиборли бўлиш, жойларда ёзиладиган эълон, лавҳа ва ахборот матнларини давлат тили талаблари даражасида ёзиш, бу борада жамоатчилик назоратини кучайтириш билан боғлиқ вазифаларга алоҳида тўхталиб ўтди. Ўз ўрнида, она тилига бағишлаб ёзган шеърларидан ўқиб берди.

Тадбирда вазир маслаҳатчиси Б.Валиев ҳам сўз олиб, ҳозирда мамлакатимизда давлат тилини ривожлантириш, она тилининг қадр-қимматини жойига қўйиш борасидаги ислоҳотларга иштирокчилар эътиборини қаратди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг давлат тилини ривожлантириш департаменти томонидан вазирлик, идора, ҳокимлик ва муассасалардаги маслаҳатчилар ҳамкорлигида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди. Шунингдек, ФВВ тизимида ўзбек тилини ривожлантириш, давлат тилида иш юритишга оид ишларга тўхталиб ўтди. Байрам муносабати билан барчани самимий муборакбод этди.     

Учрашувда аскарлар ҳам она тилини мадҳ этувчи шеърлардан айтиб, мутахассислардан ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоблар олдилар.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech