FVV ogohlantiradi:
18 oktyabr kuni ob-havo o'zgaruvchan, yog'ingarchilik kutilmaydi.Shamol sharqdan 7-12 m/s (25-43 km/soat) tezlikda esadi. Harorat 22-27*S iliq bo'ladi.

ФВВда “Қадринг баланд бўлсин, она тилим!” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 16 октябрь куни ФВВ Марказий аппаратида Ўзбек тили байрами кунига бағишлаб навбатдаги тадбир ташкил қилинди.

Унда Алишер Навоий номидаги ўзбек тили ва адбиёти университети кафедра доценти фалсафа фанлари номзоди Ҳошим Аҳмедов, ФВВ Бирлашган таҳририяти бош муҳаррири, шоир ва журналист Азамат Суюнов, вазир маслаҳатчиси Баҳодир Валиевлар маъруза қилдилар.

Ҳошим Аҳмедов ўз сўзида она тилининг тарихи, унинг ривожланиш босқичлари, ўзбек тилининг давлат тили мақомига эришиши, мустақиллик йилларида давлат тилига эътибор ва бугунги кунда мазкур масалада амалга оширилаётган ислоҳотлар мазмунига тўхталиб ўтди. Улуғ алломаларнинг фикрлари, яратган асарларидан намуналар келтирар экан, ушбу асарларда она тилимизнинг ўзига хослиги, жозибаси ва нафосати яққол акс этганлигини таъкидлади.

Шунингдек, тадбирда шоир ва журналист Азамат Суюнов сўз олиб, бугунги кунда давлат тили талабларига амал қилиш, бу борада жамоатчилик назоратини фаол амалга ошириш, иш юритишни давлат тилида юритишга қатъий эътибор қвратиш зарурлигини таъкидлади. Ўз ўрнида, она тилига бағишлаб ёзган шеърини чуқур ҳаяжон билан ўқиб берди.

Вазир маслаҳатчиси ўз сўзида бугунги кунда мамлакатимизда давлат тилини ривожлантириш, она тилининг қадр-қимматини жойига қўйиш борасидаги ислоҳотларга иштирокчилар эътиборини қаратди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг давлат тилини ривожлантириш департаменти томонидан вазирлик, идора, ҳокимлик ва муассасалардаги маслаҳатчилар ҳамкорлигида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.    

Тадбирдан сўнг вазирлик марказий аппарати фойесида 21 октябрь – Ўзбек тили байрами кунига бағишлаб, “Ўздавкитобсавдотаъминот” МЧЖ ҳамкорлигида китоблар ярмаркаси ташкил қилинди. Унда вазирлик ҳарбий хизматчилари ва хизматчи ходимлари китоблар билан танишиб, ўзлари ҳамда оила аъзолари учун бир-биридан қизиқарли ва мазмунли китобларни харид қилдилар.  

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech