FVV ogohlantiradi:
4 dekabr kuni ob-havo o'zgaruvchan bo'lib, yog'ingarchilik kutilmaydi. Faqatgina Buxoro va Navoiy viloyatlarida kunning ikkinchi yarmida ayrim joylarda qisqa muddatli yomg'ir yog'ib, tuman tushadi. Shamol sharqdan 7-12 m/s (25-43 km/soat) tezlikda esadi. Harorat kechasi 5-10*S iliq, kunduzi 9-14*S iliq bo'ladi.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан зарарли чигирткаларга қарши чоралар кучайтирмоқда

Мамлакатимизда аҳоли ва ҳудудларни табиий, экологик ҳамда техноген тусдаги фавқулодда вазиятларлардан муҳофаза қилиш соҳасида ижобий ютуқларга эришилмоқда.

Айниқса, мавсумий характерга эга бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва ўз вақтида бартараф этиш мақсадида доимий тарзда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан ўтаказилаётган кўмодонлик-штаб, махсус-тактик ўқув машғулотлари ўз самарасини бермоқда.

Бу каби тадбирлардан бири бу — зарарли чигирткаларга қарши чораларни кўришдир. 

Бугунги кунда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан зарарли чигирткаларни кириб келишини олдини олиш ва бартараф этиш бўйича қатор тадбирлар ташкил этилмоқда. Хусусан, жорий йилда зарарли чигирткаларни республикамиз ҳудудига кириб келишини олдини олиш учун жойларда 597,9 минг гектарда кимёвий ишлов ўтказилиши режалаштирилган.

Шуни алоҳида қайд этиш жоизки, бугунги кунда республика бўйича зарарли чигирткаларни 327,4 минг гектар майдонда тарқалганлиги аниқланиб, 309,6 минг гектар майдонда кимёвий ишловлар ўтказилди. Шунингдек, маҳаллий бюджетдан ажратилган маблағлар ҳисобидан бугунги кунгача зарарли чигирткаларга қарши 397 минг гектар майдонда ишловларни ўтказишни таъминлайдиган кимёвий воситалар заҳираси яратилган.

Ушбу тадбирларга 500 дан ортиқ махсус техникалар ва 700 нафардан ортиқ ишчилар жалб қилинган.

Яна бир муҳим жиҳат бу каби эзгу амаллар қўшни давлатлар билан ҳамкорликда олиб борилмоқда. Жумладан Қозоғистон, Туркманистон ҳамда Қирғизистон Республикалари шулар жумласидандир.

Ҳозирги кунда мазкур тадбирлар жадал тарзда олиб борилмоқда

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech