FVV ogohlantiradi:
7 iyul kuni O'zbekiston hududida ob-havo o'zgaruvchan, yog'ingarchilik kutilmaydi. Shamol sharqdan 7-12 m/s (25-43 km/soat) tezlikda esib, 15-20 m/s (54-72 km/soat)gacha kuchayishi mumkin. Harorat 34-39*S issiq bo'ladi.

Қоғоз маҳсулотларини қайта ишлаш цехининг омборхонасида ёнғин содир бўлди

2019 йилнинг 18 август куни соат 16:48 да Тошкент шаҳар Олмазор тумани Широқ кўчаси 104-уйда жойлашган “Teleatlas” хусусий корхонасига қарашли қоғоз маҳсулотларини қайта ишлаш цехида ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида ёнғин-қутқарув хизматига хабар келиб тушган.

Хабар асосида ёнғин жойига зудликда 5 та ёнғин ўчириш бўлинмалар жалб этилган. Биринчи бўлинмалар соат 16:55да етиб борган, ёнғин соат 17:02 да ўраб олиниб, 19:25 да бартараф этилган. Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғиндан цехнинг 800 кв.метр майдони сақлаб қолинган. Тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ёнғин оқибатида ишлаб чиқариш цех омборхонасида қоғоз чиқиндилари 90 кв.метр майдонда ёнган. Ёнғинни тахминий сабаби очиқ оловдан фойдаланишда эҳтиётсизлик. Моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech