Ру O'z En
МЧС оповещает:
7 июля по Узбекистану небольшая, местами переменная облачность, без осадков. Ветер восточный 7-12 м/с, 7 июля местами возможно усиление до 15-20 м/с. Температура 34-39*С тепла.

Пcихологическая помощь населению

- Раздел «вопросы к психологу» предназначен для предоставления однократной консультации специалиста-психолога в форме открытой консультации;

- При обращении рекомендуется указывать пол, возраст, регион проживания

- Формулировка вопроса предполагает краткое описание ситуации с указанием её ключевых особенностей и наличие конкретного запроса к специалисту;

- Вопросы, содержащие нецензурные выражения, сленг, персональные данные, обращения к третьим лицам, контактную информацию, а также не соответствующие тематике рубрики, не допускаются к публикации. 

Аббос Убайдуллаев
19 Сентября 2017 , 08:00
Вопрос:

Ассалому алайкум! Аварияда одамлар шокка тушиб қолади, уларни бу ҳолатдан тезда чиқариб олишни қандай усули бор? Жавоб учун раҳмат! Яна бир саволим шуки ўликдан қўрқмаслик учун нима қилиш керак?

FVV
19 Сентября 2017 , 08:14
Ответ:

Ассалому алейкум Аббос!

Сиз, аварияда одамлар шокка тушиб қолганда, уларни бу ҳолатдан тезда чиқариб олишни қандай усуллари бор ва ўликдан қўрқмаслик учун нима қилиш керак деган савволарга жавоб сўрадингиз. Сизга, ушбу йўналишда қисқача маълумот ва муҳим тавсиялар.

Шок одам ҳаётига хавф солувчи ҳолат бўлиб, у турли оғир жароҳатланишдан сўнг инсон физиологиясига таъсир кўрсатади. Агар Сиз ёки бирон-бир киши бахтсиз ходиса оқибатида травматик шок олган бўлса, унда зудлик билан шифокорга мурожаат қилиш даркор. Травматик шокни бошдан кечириб, хушини ёқотмаган кишида асаб ва руҳий зўриқишни кузатиш мумкин. Атроф муҳитга нисабатан ҳулқ атвори ўзгаради. Безовталикни ҳис этиши, яқин кишиларга нисбатан ғазаб туйғуси кузатилиши мумкин. Иштаха бузилиши, ошқозон бузилиши, нафас олишнинг қийинлашиши ва шу каби ҳолатлар нерв фаолияти билан боғлиқ ўзгаришлар кузатилади.Травматик шок ҳолатидаги белгилар:

  • Тана рангини ўзгариши (оқариб кетиши), совуқ тер босиши;
  • Юрак пулсининг тезлашиши, нафас олишнинг нормал ҳолатидан ўзгариши (юзалашиши);
  • Кучсизлик, буҳузурлик, ғазаблари тўлқинланиши ёки аксинча сусайиши;
  • Қарашлари ғамгин, бир нуқтага тикилиб қолиши ёки жуда секинлик билан бошқа ерларга қарашиши.

Бундай ҳолтар айниқса, юрак хасталигини бошидан ўтказганларда хавфлидир.

Шифокор ёрдами келгунига қадар қуйидагиларни бажаришингиз мумкин:

  • Агар қон кетиши кузатилса имкон даражада тўхтатишга урунинг;
  • Атрофда содир бўлаётган воқеани жароҳат олган инсон онгли равишда англай олаётган бўлса, унда уни тинчлантиришга ҳаракат қилинг;
  • Кўрпа ёки адёл билан баданини ўраб иситинг (хаттоки ёз кунларида ҳам бундай ҳолатда бадан совуқ қотади);
  • Тепага қаратиб ётқазинг (агар бош жароҳати олмаган бўлса);
  • Иссиқ ширин чой ичиринг;
  • Тана жароҳати олганда қон кетишини жгут орқали тўхтатиш, очиқ жароҳат жойларни бинт билан ўраш лозим;
  • Нафас олишига ёрдам беринг;
  • Сиқилиб қолган кийимларини бўшатинг;
  • Вазиятни доим назорат қилиб боринг.

Ўликлардан нима учун қўрқамиз?

Кўпчилик инсонлар ўлган одамни кўрганида ноқулайлик ёки қўрқув сезади. Бу, инсон организмни ҳимоя қиладиган ноодатий ҳолатга нормал реакция. Фақатгина шифокор ва одам жасадини кўп кўрадиган касб эгалари учун бу одатий ҳолат хисобланади.  Бошқа касб эгалари эса, фақатгина яқин инсонларидан жудо бўлишгандагина бу туйғуни бошдан кечиришади. Шунинг учун ҳам кўпинча уларда ўликдан қўрқув ҳисси пайдо бўлади.  Яъни, психологияда бундай турдаги қўрқув “некрофобия” деб аталади. Инсон нимага бу ҳолат қўрқувни келтираётганини тушуна олмайди. Чунки, онгимизда ўликлар ҳеч қандай физиологик зиён етказмасликни биламиз. Қўрқув пайтида англанмаган ҳолатда уша ердан қочиб кетишни истайди.

Кўпчилик ўзига савол беради, нима учун ўликдан қўрқаман? Бунинг сабаблар кўп бўлиши мумкин, ва кўпинча некрофобия кучли эмоциялар билан боғлиқ бўлиб, булар: ёқимсиз қўрқув туйғуси, ўликнинг ташқи кўриниши билан боғлиқ қўрқув хисси, паранормал қўрқув, яъни, ҳар хил экстрасенс ва фол очувчи телекўрсатувлар натижасида руҳнинг кўриниши, одамлар орасида юриши ва уларнинг тирик одамларга зиён етказиши мумкин бўлган афсоналарга ишониш оқибатида юзага келади.

Яна бир факт - инсонлар ўзи тушунмаган ва билмаган нарсалардан қўрқиши. Чунки, ўлим хақ ва бу инсонни доим ташвишга солади.
Қандай қилиб қўрқувни енгиш мумкин?

Ҳеч қайси инсон ўликлардан қўрқмайман деб мардларча айта олмайди. Агар шундай бўлса, у ўзидаги қўрқувни енга олади.

Агар ўликларни кўргандаги ҳолатингизда ваҳима босса, унда қуйидаги маслаҳатларимизга эътибор қаратинг:

  • Вахимали китобларни ўқиманг ва шунга ўхшаш телекўрсатувларни кўрманг;
  • Суҳбат чоғида ўлим ҳақида гаплашмасликка ҳаракат қилинг;
  • Зарурат туғилганда мозорларга бориб туринг. У ерда руҳларнинг яшаш жойи эмас, балким яқин кишиларимизнинг (қариндошларнинг) сокин ётган жойи деб қабул қилинг. Сиз эса у ерга уларни ёд олишга келганингизни унутманг.
  • Ёмон ҳаёлларга берилганда бошқа бир ишга чалғишга ҳаракат қилинг. Мисол учун: комедия фильмини кўринг. Уйдаги чироқларни ёқип қўйинг. Қизиқарли китобларни ўқинг ёки кўчага яқин кишингиз билан сайирга чиқинг.
  • Психолог ёрдами. Психолог сизга айнан нима учун ўликлардан қўрқиб қолганингизни аниқлашга ҳамда барҳам беришга ёрдам беради.

Муаммони англаб уни енгиб ўтишга жасорат топа олсангиз ўзингизга осон бўлади.
“Ҳа мен қўрқаман ўлиқдан, лекин буни нима ёмон томони бор” деб ўзингизни англаб олинг. Донишмандлар  “Ўликлардан эмас, тирикдан қўрқгин” деб айтишган.
Вафот этган инсон сизга хеч қандай зиён етказа олмайди, чунки бу инсон физиологик мавжуд эмас. Ўликлар тўғрисида камроқ ўйлашга ҳаракат қилинг. Ўлим ҳақ, ҳар бир инсоннинг ниҳояси шу билан тугайди. Аммо ҳаётда то тирик эканмиз, завқланиб онгли равишда борлиқни ҳис этиб яшаш даркор.

Ҳурмат билан, А.Рахимов

Показать полностью

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech